“Барселона” ҳимоячиси “Милан”га ўтишга рози бўлди

Eldor Akmurzayev
4 янв 2020, 19:25
“Барселона” аъзоси Жан-Клер Тодибо катта эҳтимол билан “Милан”га ўтади, дея хабар бермоқда “La Gazzetta dello Sport”.

Манбага кўра, 20 ёшли футболчи “россонерилар” спорт директори Фредерик Массара билан трансфер борасида оғзаки келишувга эришган. Энди, миланликлар “Барса” билан музокара ўтказиши қолгани айтилмоқда.

Тодибо "Барселона"га 2019 йил бошида "Тулуза"дан ўтганди. Ҳимоячи жорий мавсум Ла Лигада 2та, ЕЧЛда эса 1та ўйин ўтказди.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: La Gazzetta dello Sport