“Барселона” 25 йил ичида илк бор “Атлетик”ни 2 та ўйинда ҳам юта олмади

11 фев 2019, 09:00
“Атлетик” Испания чемпионатининг 23-турида “Барселона” билан 0:0 ҳисобида дуранг қайд этди.

Жорий мавсум басклар “Барселона”дан Ла Лиганинг 2 та ўйинида ҳам очко тортиб олди. Биринчи давра ўйинида томонлар 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаганди.

“Барселона” сўнгги бор “Атлетик”ни бундан 25 йил олдин Ла Лиганинг 2 та ўйинида мағлуб эта олмаганди. 1993/94 йилги мавсумда баскларда Каталонияда 3:2 ҳисобида ғалаба қозонган бўлса, ўз майдонида 0:0 ҳисобида дуранг қайд этганди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Wildstat