"Барса" футболчиси MLS'га йўл олиши мумкин

Alisher
4 май 2020, 13:07
"Барселона" ярим ҳимоячиси Артуро Видаль клубини ўзгартириши мумкин.

Яқин трансферлар ойнасида Видаль MLS'га кўчиб ўтиши мумкин. Қайд этиш керакки, 32 ёшли хавбекка қизиқаётган жамоалар орасида "Интер Майами" ҳам бор.

"Барселона" ёзда чилилик футболчини сотишга тайёр. Унинг "кўк-анорранглилар" билан тузган шартномаси 2021 йилнинг июнига қадар мўлжалланган, клуб ҳам битимни узайтирмоқчи эмас.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Mundo Deportivo