Баҳром Ҳайдаров 40 ёшга тўлди

Narzulla Saydullayev
4 мар 2018, 11:08
Узоқ йиллардан буён "Нефтчи" ПФК тизимида меҳнат қилиб келаётган тажрибали мутахассис Баҳром Ҳайдаров бугун 40 ёшни қарши олди.

Ёшлар жамоасининг бош мураббийи ўз вақтида Ўзбекистон чемпионатининг моҳир футболчиларидан бири бўлган. Тажрибали мухлислар Ҳайдаровнинг ўйинларини яхши эслашади.

Фурсатдан фойдаланган ҳолда, Баҳром Ҳайдаровни бугунги туғилган куни билан табриклаймиз. Унга узоқ умр, сиҳат-саломатлик ва мураббийлик фаолиятида зафарлар тилаб қоламиз!

Туғилган кунингиз билан, Баҳром Сотиболдиевич!

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcneftchi.uz