Баҳодир Насимов: “Ютадиган ўйинда дуранг ўйнаб қўйдик”

Aslanov Jasurbek
15 авг 2016, 17:00
“Машъал” – “Бунёдкор” учрашувидан кейин “қалдирғочлар” ҳужумчиси Баҳодир Насимовнинг ўйиндан кейинги фикрлари билан қизиқдик.

- Муборакдаги учрашув биз учун осон бўлмаслигини яхши билардик. Шунга яраша яхши тайёргарлик кўргандик. Афсуски, биринчи бўлимда намойиш этган ўйинимиз кутилганидек чиқмади. Аксинча, “Машъал” вакиллари тезкор гол уриб олишди ва орқа чизиқни мустаҳкамлашга эътибор қаратишди. Иккинчи бўлимда ўйинимиз жонланди ва ҳисобни тенглаштиришга эришдик. Бироқ ғалаба тўпини кирита олмадик. Ютадиган ўйинда дуранг ўйнаб қўйдик. “Машъал” жамоаси ҳам яхши таассурот қолдирди. Кечаги дурангни тез унутдик ва навбатдаги баҳсга эътибор қаратяпмиз. Мақсадимиз чемпионлик экан, бошқа очко йўқотишга ҳаққимиз йўқ, - дейди Баҳодир Насимов.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›