Азар дерби олдидан: "Диего Коста билан учрашишни хоҳлайман"

Alisher
26 сен 2019, 18:13
"Реал" ярим ҳимоячиси Эден Азар Ла Лига 7-тур доирасидаги "Атлетико" билан ўйиндан олдин ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Дерби қандай ҳис-туйғулар ва эҳтирослар беришини ҳамма билади. Бир шаҳарнинг икки жамоаси учрашадиган ўйин бу.

Мен гол уришни, ғалаба қозонишни ва мухлисларни хурсанд қилишни истайман.

Диего Коста - мен билан бирга ўйнаган дўстимдир. Мен у билан майдонда кўришишни хоҳлайман", - дейди Азар.

Азар ва Коста 2014-2017 йиллар давомида "Челси"да бирга ўйнашган.

Эслатиб ўтамиз, "Атлетико" - "Реал" баҳси 28 сентябрь куни Тошкент вақти билан соат 23:55да бошланади.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Marca