"Аякс" 23 йилда илк бор бу ишни уддалади

Tolibjon Qosimov
1 май 2019, 05:24
ЕЧЛ ярим финал биринчи баҳсида "Аякс" меҳмонда "Тоттенхэм"ни мағлуб этди - 1:0.

Амстердамликлар 1996 йилнинг апрель ойидан бери илк бор Чемпионлар лигаси плей-оффининг сафардаги баҳсида ўз дарвозаларидан тўп олиб чиқишмади.

Ўша йили "Аякс" кейинчалик "Панатинаикос"ни меҳмонда енгган (3:0) ва икки ўйин натижасига кўра финалга йўл олган.


Андре Онана жавоб учрашувида ҳам дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қола оладими ёки йўқ, буни вақт кўрсатади.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: bbc.com