

Клуб бир неча ҳафталардан буён янги битимни тайёрлаш борасида ишламоқда. Мадрид клуби уни клуб учун энг яхши вариант сифатида кўрмоқда.
Симеоненинг "Атлетико" билан тузган амалдаги шартномаси 2022 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
"Атлетико" айни дамда ишончли тарзда Ла Лигада етакчилик қилмоқда, жамоа шунингдек Чемпионлар Лигаси 1/8 финали доирасида "Челси" билан ўйнайди.




