"Атлетико" Симеоне билан шартномани 2020 йилгача узайтирмоқчи

Aslanov Jasurbek
3 июл 2017, 18:45
"Атлетико" раҳбарияти жамоа бош мураббийи Диего Симеоне билан шартномани 2020 йилгача узайтирмоқчи.

Аргентиналик мутахассиснинг ўзи келишувни бир йилга узайтирмоқчи. У келаси мавсум пойтахт жамоасида ишлашидан мамнун. "Атлетико" раҳбарияти Симеоне қўл остида "Реал" ва "Барселона"га муносиб қаршилик кўрсата оладиган футболчилар бўлиши учун бор кучини ишга солмоқчи. Бундан ташқари, "Атлетико"дагилар яқин вақт ичида авлодлар алмашинувини ўтказмоқчи ва уларнинг фикрича, бу вазифа учун Симеоне жуда муносиб номзод.

Мураббий ва клуб ўртасидаги битим 2018 йилнинг ёзида якунига етади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: AS