

Маълумотларга кўра, 24 ёшли футболчининг хизматларига Мадриднинг бошқа клуби - "Атлетико" қизиқиш билдирмоқда. Льоренте ёзда клубни тарк этиши кутилаётган Родриго Эрнандес ўрнини эгаллаши мумкин. "Матрасчилар" футболчи агентлари билан учрашув борасида келишиб олишди.
Льоренте "Реал" тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2015 йилда асосий жамоада дебют қилди. Жорий мавсум Маркос ЛаЛиганинг 6та учрашувида майдонга тушди.



