"Атлетико" ҳимоячиси касалхонага тушиб қолди

Aslanov Jasurbek
15 сен 2018, 14:52
"Атлетико" ҳимоячиси Лукас Эрнандес касалхонага тушиб қолди ва "Эйбар"га қарши ЛаЛиганинг 4-тур учрашувида майдонга туша олмайди.

Маълумотларга кўра, футболчи кўричак эҳтимоли билан касалхонага етказилган. Эрнандес йўқлиги туфайли "Атлетико"нинг ўйин учун қайдномасида 15 киши қолди.

"Атлетико" - "Эйбар" учрашуви бугун "Ванда Метрополитано" стадионида бўлиб ўтади. Баҳс Тошкент вақти билан 16:00да бошланади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Marca

Сўнгги янгиликлар

Барча ›