“Атлетик” етакчиси икки ҳафтадан сўнг сафга қайтади

25 дек 2019, 08:04
Муниаин оёқ мушакларидан жароҳат олган.

“Атлетик” вингери Икер Муниаин оёқ мушакларидан олган жароҳатидан тез орада фориғ бўлиши айтилмоқда. Испан ОАВлари хабарига кўра Муниаин икки ҳафтадан сўнг майдонга тушиши мумкин бўлади.

Футболчи 6 ҳафтадан буён жароҳатини даволатмоқда. У Испания Кубоги 1/32 финали доирасида 11 январь санасида “Сестао”га қарши баҳсга қадар сафга қайтади.

27 ёшли Икер жорий мавсум Ла Лигада 13 та ўйин ўтказиб, 4 та гол урди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Football Espana

Сўнгги янгиликлар

Барча ›