

Куни кеча 17 – турдан ўрин олган “Локомотив” – “Андижон” баҳси бўлиб ўтди. Ушбу учрашувда тошкентликлар (3:1) ҳисобида меҳмонлардан устун келишди. Ўйиндан сўнг “темирйўлчилар” футболчиси Артур Геворкян ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
- “Андижон”га қарши жуда ҳам қийин ўйин бўлди. Рақиб жамоа ҳам яхши ҳимояланди. Рақиб жамоа футболчилари дарвозамизни ишғол қилишганидан сўнг уларда ҳам умид пайдо бўлди. Улар ҳимояда яхши ўйнашди, қарши ҳужумда дарвозамизни ишғол қилишди. Ўтказиб юборилган голда ҳимоя чизиғимизни айбламаган бўлардим. Ўйин пайтида олган жароҳатим жиддий эмас кейинги баҳсда майдонга тушаман”, - дейди “Локомотив” клуби футболчиси Артур Геворкян.
Жаҳонгир Сотволдиев



