"Арсенал"нинг бир йўла 5 футболчиси сафга қайтди

Mirjalol Normatov
10 янв 2019, 14:40
"Вест Хэм"га қарши дербидан олдин "Арсенал"нинг бир неча футболчилари сафга қайтди.

"Independent" хабарига кўра, "канонирлар"нинг бир йўла 5 футболчиси жароҳатидан фориғ бўлиб, умумий машғулотларга қўшилган. Улар Месут Ўзил, Эктор Бельерин, Шкодран Мустафи, Начо Монреаль ва Лоран Косельни.

Улар "Вест Хэм"га қарши ўйинда иштирок этишлари мумкин. Лазаретда фақатгина Генрих Мхитарян қолган.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Independent