"Арсенал"ни А Серияда ишлайдиган мураббий бошқариши мумкин

Aslanov Jasurbek
21 апр 2018, 14:26
"Ювентус" бош мураббийи Массимилиано Аллегри "Арсенал" устози Арсен Венгер ўрнини эгалловчи мутахассис сифатида кўрилмоқда.

Олдинроқ, клуб мавсум охирида Венгер истеъфога чиқиши ҳақида эълон қилган эди.

Аллегрининг "Ювентус" билан шартномаси 2020 йилда якунига етади. Бироқ мураббий сўнгги ҳафталарда келажаги борасида аниқ бир нарса дея олмаяпти ва қарор қабул қилишдан аввал туринликлар раҳбарияти билан келаси мавсум учун клуб стратегияси ҳақида суҳбатлашиб олмоқчи.

Шу билан бирга "Арсенал" бош мураббийлигига Карло Анчелотти, "Монако" устози Леонардо Жардим, Луис Энрике ва Томас Тухель кўриб чиқилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Football Italia