

"Жароҳатдан тузалиш вақтни олади. Хендерсон ва Кейта махсус жадвал асосида тикланишни давом эттиришмоқда", - деди Клопп.
Кейта ушбу ҳафта охирида, Хендерсон эса кейинги ҳафтанинг бошида умумий гуруҳ машғулотларига қайтиши кутилмоқда.
"Арсенал" - "Ливерпуль" учрашуви 3 ноябрь куни бўлиб ўтади. Бу мавсумда 28 ёшли Хендерсон "Ливерпуль" таркибида 12, 23 ёшли Кейта эса 10 ўйинда майдонга тушди.



