
17 ёшли Нельсон 10 йилдан бери академияда футбол сирларини ўрганиб келмоқда. У "Арсенал"нинг 23 ёшгача бўлган жамоаси таркибида асосий футболчилардан бирига айланди ва УЕФА Ёшлар лигасида (ёш футболчилар учун Чемпионлар лигаси) 2 та гол уришга ҳам улгурди.
У Англия терма жамоаси сафида Озарбайжонда ўтган 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Европа чемпионатида 9 та гол уришга муваффақ бўлди.