Арне Слот: "Гвардиоланинг қолишидан хурсанд бўлдим"

Mirjalol Normatov
23 ноя 2024
"Ливерпуль" бош мураббийи Арне Слот "Манчестер Сити"даги ҳамкасби Пеп Гвардиоланинг клуб билан шартномани узайтириши борасида фикрларини билдирди.

Олдинроқ Пеп Гвардиоланинг "шаҳарликлар" билан шартномаси яна 2 йилга узайтирилганлиги расмий тарзда маълум қилинганди.

"Бу хабар "Сити" ва Лига учун ҳам яхши. Чунки барча мухлислар дунёнинг энг яхши футболчи ва мураббийлари шу ерда бўлишини исташади.

У айни дамда дунёнинг энг яхши мураббийларидан бири, балки, энг яхшисидир.

У кетма-кет тўрт мавсуму чемпион бўлди. Агарда у жамоадан кетишни истаса ҳам шундоқ таркибни ташлаб кетишни хоҳламаса керак", - деди Слот.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: BBC