АҚШда ЖЧ-2018га бормайдиган терма жамоалар ўртасида турнир ташкил этишмоқчи

Aslanov Jasurbek
15 ноя 2017, 12:34
АҚШДа 2018 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этмайдиган терма жамоалар ўртасида халқаро турнир бўлиб ўтиши мумкин.

Маълум бўлишича, АҚШ футбол федерацияси турнирга Италия, Голландия, Гана, Чили ва бошқа терма жамоаларни таклиф қилмоқчи.

Вазиятда бохабар манбанинг тасдиқлашича, Америкада ўртоқлик ўйинлари сериясини ўтказиш бўйича режа бор. Бу баҳслар Россиядаги жаҳон биринчилигидан олдин ўтказилади.

АҚШ, Италия, Голландия, Гана ва Чилидан ташқари Кот-д’Ивуар, Шимолий Ирландия, Словакия ва Ирландия терма жамоалари ҳам жаҳон чемпионатида иштирок этишмайди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: ESPN