АҚШ – Ўзбекистон учрашувини гондураслик ҳакам бошқариб боради

Sherzod Nurmatov
29 авг 2023
Сентябрь ойидаги ФИФА кунларида МТЖ АҚШда йиғин ўтказган ҳолда мезбон АҚШ ва Мексика терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинлари ўтказишидан хабарингиз бор.

9 сентябрь санасида бўлиб ўтадиган АҚШ ва Ўзбекистон ўртасидаги учрашувда ишлайдиган ҳакамлар номи маълум бўлди. Учрашувни бош ҳакам сифатида гондураслик Нельсон Сальгадо бошқариб боради. Унга қанотларда Лимануэль Сола ва Жаиро Моралес (Пуэрто-Рико) ёрдам беради. 4-расмий ҳакам вазифаси эса Мелвин Матаморосга (Гондурас) топширилган. 

Эслатиб ўтамиз, мазкур учрашув "Сити Парк" стадионида бўлиб ўтади.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: ЎФА матбуот хизмати