
Маълумотларга кўра, жанжалга баҳрайнлик футболчи айбдор бўлган. У жамоадошининг қўпол ўйинидан сўнг тўпни жабрланувчининг бошига қараб тепди. Бундан сўнг майдонда муштлашув бошланди ва унда жамоаларнинг захира футболчилари ҳамда мураббийлари ҳам иштирок этди.
Баҳс 3:1 ҳисобида Баҳрайннинг ғалабаси билан якунланди. Иккала жамоа ҳам гуруҳ босқичи муваффақиятсиз якунлади ва кейинги босқичга чиқа олмади.