АПЛ. Салоҳ ва Маненинг голлари “Ливерпул”га ғалаба келтирди
4 мар 2018, 00:35
АПЛ 29-турида Юрген Клопп бошчилигидаги “Ливерпуль” ўз майдонида Бенитеснинг “Ньюкасл”и билан куч синашди.
Учрашувнинг ҳар иккала бўлимида биттадан гол урган мезбонлар ўз ҳисобларига уч очкони ёзиб қўйишди. Биринчи бўлимда “қизиллар” тўпурари Муҳаммад Салоҳ тўпни дарвозабон оёқлари орасидан тўрга йўллаган бўлса, икинчи бўлимда Мане муваффақият қозонди.