

Бу сафарги кўрсаткич 1,386 млрд фунт стерлингга тенг.
Англияда трансферлар ойнаси кеча ўз якунига етди. АПЛ клублари ўтган йили трансферлар учун 1,303 млрд фунт стерлинг сарфлашган эди.
Энг катта харидни "Манчестер Юнайтед" клуби амалга оширди. "Қизил иблислар" "Лестер"дан Англия терма жамоаси ҳимоячиси Гарри Магуайрни 78,30 миллион фунт стерлинг эвазига сотиб олишди.




