

Учрашувнинг 53-дақиқасида Хуан Мата тўпни рақиб жарима майдончаси марказига узатиб бераётган бир вақтда тўп меҳмонлар футболчисининг қўлиг тегди. Натижада бош ҳакам 11-метрлик жарима тўпи белгилади. “Қизил иблислар”нинг “штатдаги “ пеналтичиси Бруно Фернандеш жарима зарбасини ерлатиб жудаям секин дарвозага йўллади ва рақиб посбони тўпни қайтаришнинг уддасидан чиқди. Аммо бош ҳакам вазиятни қайтадан пеналти тепиш кераклигини таъкидлади ва иккинчи уринишда Фернандеш дарвозанинг юқори бурчагини аниқ нишонга олди -1:0.
Мазкур ғалабадан кейин Сульшер шогирдлари 13 очко билан турнир жадвалининг 9-поғонасига кўтарилиб олишди.



