
“Барча футболчиларни табриклайман. Бундай мусобақада 13 та ўйинда қаторасига ғалаба қозониш жуда қийин. “Сток Сити” жуда яхши ўйин намойиш этди. Менинг футболчиларим, рақибнинг ҳар қандай ўйинига қарши чиройли ўйин кўрсата олишларини намойиш этишди. Улар ғалабага бўлган иродани намойиш этишди. Мен бундан жуда хурсандман. Янги йилни муносиб кутиб олиб, кейин “Тоттенхэм” ҳақида ўйлай бошлаймиз.
Рақамлар ҳеч нарсани ҳал қилмайди, агар биз соврин ютолмасак. Ҳозир бизда фантастик кўрсаткич ва биз бу билан фахрланамиз. Биз энди мавсумни иккинчи ярмига муносиб тайёргарлик кўришимиз лозим”, дейди Конте.