Анрими? "Монако"нинг янги бош мураббийи 15 октябрь куни эълон қилинади
Aslanov Jasurbek
12 окт 2018, 16:45
Франция терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Тьерри Анри яқин вақт ичида "Монако" бош мураббийи вазифасини эгаллаши мумкин.
Маълумотларга кўра, 13 октябрь куни Анри Бельгия терма жамоасидаги мураббийлик фаолиятини тўхтатади. У 15 октябрда монегаскларнинг янги бош мураббийи сифатида таништирилади.
Олдинроқ, "Монако" Леонардо Жардим билан хайрлашгани эълон қилинган эди.