Англияга қарши баҳсда Буффон ўрнини Доннарумма эгаллаши мумкин

Aslanov Jasurbek
25 мар 2018, 17:12
"Милан" дарвозабони Жанлуижи Доннарумма Англияга қарши ўртоқлик учрашувини Жанлуижи Буффон ўрнига, асосий таркибда бошлаши мумкин

Буффон Аргентина билан баҳсда 90 дақиқа ҳаракат қилди. Учрашув 2:0 ҳисобида жанубий америкаликларнинг ғалабаси билан якунланди.

Маълумотларга кўра, Италия терма жамоаси мураббийлар штаби таркибда ўзгартиришлар амалга оширмоқчи ва уларнинг орасида дарвозабон ҳам бор.

Англия - Италия учрашуви 27 март куни бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Gazzetta dello Sport