Англия чемпионати. “Арсенал”дан супер “камбек”

Aslanov Jasurbek
4 янв 2017, 02:52
Англия чемпионатининг 20-турида “Арсенал” футболчилари сафарда “Борнмут” меҳмони бўлиб, бир очкони қўлга киритишнинг уддасидан чиқишди.

Учрашув Венгер шогирдлари учун ўта омадсиз бошланди. Биринчи бўлимнинг ярим ортда қолмасиданоқ мезбонлар икки тўп фарқи билан олдинга чиқиб олишди. 58-дақиқада Фрэйзур орадаги фарқни учтага оширди. Аммо ўйиннинг сўнгги йигирма дақиқасида  “тўпчилар” бор маҳоратларини намойиш этиб, уч тўп фарқини йўққа чиқаришга эришишди.

Англия чемпионати, 20-тур.

Борнмут – Арсенал 3:3 (2:0, 1:3)

Голлар: 1:0 – 16 Дэниэлс, 2:0 – 20, пенальти Уилсон, 3:0 – 58 Фрэйзер, 3:1 – 70 Санчес, 3:2 – 75 Перес, 3:3 – 90 Жиру.

Борнмут – Боруц, Кук, Дэниэлс, Фрэнсис, Аке, Артер, Гослинг, Фрэйзер (Смит, 68), Станислас, Кинг (Серман, 63), Уилсон (Смит, 90).

Арсенал –  Чех, Мустафи, Монреаль, Бельерин, Косьельни (Габриэл, 64), Коклен (Окслейд-Чемберлен, 28), Жака, Санчес, Рэмзи, Ивоби (Перес, 63), Жиру.

Огоҳлантириш: Бельерин (32), Кук (44), Рэмзи (45), Мустафи (80), Боруц (86), Артер (90).

Четлатиш: Фрэнсис (82).


Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia