Англия. 10-тур превьюси

Narzulla Saydullayev
1 ноя 2014, 12:34
Англия Премьер-лигасининг 10-турида Манчестер дербиси бўлиб ўтади. Қуйида ушбу тур превьюси билан танишинг.
10-тур жуфтликлари
01.11 17:45 "Ньюкасл" - "Ливерпуль"
01.11 20:00 "Арсенал" - "Бернли"
01.11 20:00 "Сток Сити" - "Вест Хэм"
01.11 20:00 "Лестер" - "Вест Бромвич"
01.11 20:00 "Халл Сити" - "Саутгемптон"
01.11 20:00 "Эвертон" - "Суонси"
01.11 20:00 "Челси" - КПР
02.11 18:30 "Манчестер Сити" - "Манчестер Юнайтед"
02.11 21:00 "Астон Вилла" - "Тоттенхэм"
04.11 01:00 "Кристал Пэлас" - "Сандерленд"




Турнинг марказий ўйини

"Манчестер Сити" - "Манчестер Юнайтед"
Якшанба, “Эттихад” стадиони, 18:30, ҳакам: Майкл Оливер
Жароҳат олганлар
: Лэмпард, Давид Сильва – Фалькао, Эшли Янг, Фил Жонс, Лингард, Макнейр.

Якшанба куни Тошкент вақти билан соат 18:30да Манчестер шаҳридаги “Эттихад” стадионида гигантлар тўқнашуви бўлиб ўтади. Тўғри ўтган мавсумда МЮ мавсумни жуда ёмон ўтказиб хатто еврокубокларга йўлланма ола билмади. Лекин ҳеч ким “қизил иблислар” бу ўйинда яққол аутсайдер бўлади деб айта олмайди. Буни Луи Ван Гаал шогирдлари ўтган турда пешқадам “Челси”га қарши баҳсда намойиш этиб қўйишди. Сўнгги сонияларга қадар курашиш ҳамон ушбу клуб футболчиларини тарк этмаганини “Олд Траффорд”да Ван Перси гол урган вақтда кўрдик. МЮ АПЛдаги охирги тўрт ўйинни мағлубиятсиз ўтказди. “Вест Хэм” ва “Эвертон” мағлуб этилди, “Вест Бромвич” ва “Челси” билан дуранг ўйнади. Учта ўйинга дисквалификация қилинган жамоа сардори Уэйн Руни Манчестер дербисида майдонга туша олади. Бироқ колумбиялик ҳужумчи Радамель Фалькао жароҳати туфайли баҳсни ўтказиб юборади.



Сўнгги пайтларда “Манчестер Сити”нинг ишлари юришаётгани йўқ. Пеллегрини шогирдлари барча мусобақаларни ҳисобга олсак сўнгги учта баҳсни юта олишмади. ЕЧЛ доирасида ЦСКА билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйналди. АПЛнинг ўтган турида “Вест Хэм”га ютқазиб қўйган “Сити” Англия лига кубоги доирасида “Ньюкасл”га имкониятни бой бериб мусобақани тарк этди. Шу боис жамоа ўз мухлислари қаршисида азалий рақибига қарши баҳсда фақат ғалаба қозонишни истайди. Ўтган турда “Вест Хэм” дарвозасиига гол урган Давид Сильва ва сентябрь ойида клуб мухлислари томонидан ой футболчиси деб топилган Фрэнк Лэмпард МЮга қарши ўйнай олмайди.


“Ньюкасл” – “Ливерпуль”
Шанба, "Сент-Жеймс Парк" стадиони, 17:45, ҳакам: Андре Марринер
Жароҳат олганлар:
Тиоте, Сантон, Де Йонг – Энрике, Сахо, Старриж, Фланаган, Сусо
Сўроқ остида: Сиссе, Уилльямсон (“Ньюкасл”)



“Ньюкасл” “Лестер” билан ўйинда у қадар яхши ўйнай олмади, “Тоттенхэм”га қарши биринчи таймни умуман бой берди. Аммо Англия лига кубоги доирасида “Ман Сити”ни мағлуб этиб руҳий ҳолатини яхшилаб олди. Клуб мухлислари ҳамон бош мураббий Алан Пардьюни истеъфога чиқаришни талаб қилишмоқда, бугун у қалин дўсти Брэндан Рожерсга қарши кураш олиб боради. Брендан “Рэдинг” ўсмирлар жамоасида ишлаган вақтда, Алан жамоа бош мураббийи эди. “Ливерпул” устози ушбу ўйинни тарихий деб атади. “Қизиллар” Лига Кубогида қийналиб кейинги босқичга чиқишди, ҳамон жамоанинг ўйинида ўтган йилги тезлик йўқ. “Ливерпул”га голлар керак, навбатдаги бор барча эътибор Марио Балотеллига қаратилади. “Супер Марио” ҳозирча ушбу клуб сафида АПЛда умуман гол ура олгани йўқ.

“Халл” – “Саутгемптон”
Шанба, “КС Стэдиум” стадиони, 20:00, ҳакам: Мартин Аткинсон
Жароҳат олганлар
: Доусон, Харпер, Йелавич, Макгрегор, Снодграсс – Родригес, Уорд-Праус, Галлахер
Сўроқ остида: Мане (Саутгемптон)
Йўқотишлар: Рамирес (“Халл”) ижара туфайли

“Эвертон – Суонси”
Шанба, “Гудисон Парк” стадиони, 20:00, ҳакам: Кевин Френд
Жароҳат олганлар
: Овьедо, Миральяс, Коне – Амата, Тьендалли, Бриттон, Доннелли, Ричардс
Сўроқ остида: Гибсон – Ки, Сигурдссон

“Сток” – “Вест Хэм”
Шанба, “Британниа Стэдиум” стадиони, 20:00, ҳакам: Крис Фой
Жароҳат олганлар:
Уилан, Хут, Одемвинги – Кэрролл, Демель, Сарате
Сўроқ остида: Муньеса – Сако
Дисквалифицикация қилинган: Бардсли, Крауч (иккиси – “Сток”)

“Лестер” – “Вест Бром”
Шанба, “King Power” стадиони, 20:00, ҳакам: Стюарт Атвелл
Жароҳат олганлар:
Хаммер, Апсон – Варела, Олссон
Сўроқ остида: Морган (“Лестер”)

“Арсенал” – “Бернли”
Шанба, “Эмирейтс” стадиони, 20:00, ҳакам: Крейг Паусон
Жароҳат олганлар
: Уилшир, Диаби, Косельни, Жиру, Дебюши, Озил, Оспина – Рид, Тэйлор, Воукс
Сўроқ остида: Гнабри, Гиббз, Саного (барчаси – “Арсенал”)

“Арсенал” мавсумдаги учинчи ғалабасини “Сандерленд”га қарши ўйинда қўлга киритди. Арсен Венгер шогирдлари бу мавсумда энг кучсиз жамоа ҳисобланган “Бернли”га қарши ўйнашади. Дастлабки 9та турда жамоа 5тагина гол урди ва умуман юта олишмади. Клубга Ингз-Воукс тандеми (иккичиси захирада қолмоқда) етишмаётгандек кўринмоқда. “Арсенал” сўнгги пайтларда у қадар кучли кўринмаяпти. Масалан, “Халл”га қарши баҳсда ўз уйида қийинчилик билан дуранг қайд этди. “Канонирлар” сафида жароҳат олган футболчилар сони ўнга яқин. Бу клуб учун одатий ҳолга айланиб қолган десак муболаға бўлмайди.



“Челси” – КПР
Шанба, “Стамфорд Бриж”, 20:00, ҳакам: Майк Жонс
Жароҳат олганлар:
Микель, Реми – Бартон, Матч, Онуоха, Форлин
Сўроқ остида: Рамирес – Маккарти, Таарабт
Дисквалификация қилинганлар: Аспиликуэта – Фердинанд

“Челси” ва КПР ўртасидаги дерби ўзига хос тарихга эга. Масалан, 2012 йил Харри Реднапп шогирдлари “Стамфорд Бриж”да ғалаба қозонишганди. Ўшанда сенсацион натижа якунда КПРни лигада қолиши учун хизмат қилганди. КПР ҳимоячиси Рио Фердинанд Твиттердаги ёзганлари учун учта ўйинга дисквалификация қилингани ҳақида кўп гапирилди. Агар Жозе Моуриньо шогирдларидан бири шундай ҳолатга тушганида қандай вазият юзага келарди, бу қизиқ. “Челси” Манчестер клубларидан ташқари барчани осонлик билан мағлуб этмоқда Диего Коста эса икки ҳафталик танаффусдан сўнг сафга қайтди.



“Астон Вилла” — “Тоттенхэм”
Якшанба, “Вилла Парк” стадиони, 21:00, ҳакам: Нил Сворбрик
Жароҳат олганлар:
Хаттон, Сендерос, Делф, Козак – Бенталеб, Уокер
Сўроқ остида: Бэйкер, Вайманн – Леннон, Капу

“Кристал Пэлас” – “Сандерленд”
Душанбадан сешанбага ўтар кечаси, “Селхерст Парк” стадиони, 01:00, ҳакам: Фил Дауд
Жароҳат олганлар
: Альварес, Джаккерини, Коатес, Жонс (барчаси – “Сандерленд”)
Сўроқ остида: Данн, Маккартур – Флетчер


#ЖамоаЎЮДМУГ - ЎГТ-НОчк
1Челси
972024 - 91523
2Саутгемптон961220 - 51519
3Манчестер Сити
952219 - 10917
4Вест Хэм
951317 - 12516
5Арсенал935115 - 11414
6Суонси942313 - 10314
7Ливерпуль942313 - 12114
8Манчестер Юнайтед
934216 - 13313
9Эвертон933319 - 17212
10Халл Сити
925213 - 13011
11Тоттенхэм932411 - 13-211
12Сток Сити
93248 - 10-211
13Вест Бромвич
924312 - 13-110
14Ньюкасл924310 - 15-510
15Астон Вилла
93154 - 14-1010
16Кристал Пэлас
923413 - 16-39
17Лестер Сити
923411 - 15-49
18Сандерленд91538 - 17-98
19КПР92168 - 18-107
20Бернли90455 - 16-114



#ЎйинчиЖамоаГоллар
1Диего Коста
Челси9
2Серхио Агуэро
Манчестер Сити
9
3Саидо Берахино
Вест Бромвич
7
4Грациано Пелле
Саутгемптон6
5Диафра Сахо
Вест Хэм
6
 
Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia