"Андижон" - “Сўғдиёна” учрашувининг бошланиш вақтлари маълум

Narzulla Saydullayev
21 апр 2016, 15:54
Ушбу ҳафтада ёшлар лигаси ва олий лиганинг 6-тур ўйинлари бўлиб ўтади.

“Андижон” жамоаси ўз уйида Жиззахнинг “Сўғдиёна” клубини қабул қилади. 22 апрель куни ёшлар жамоалари ўртасидаги учрашув одатдагидек Олтинкўл туманидаги “Марказий” стадионда кечади. Ўйин соат 16:30да старт олади.

Эртаси куни, яъни 23 апрель куни “Соғлом авлод” стадионида бўлиб ўтадиган олий лига ўйини эса соат 17:30да бошланади.

Жамоамизга бефарқ бўлмаган барча ишқибозларни бўлажак учрашувга таклиф этиб қоламиз!

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcandijon.uz