

Қизиқарли ўтган беллашувда ҳисоб очилмади ва томонлар бир очкодан бўлишиб олишди. "Андижон" бу мавсум ҳисобидан бешинчи маротаба меҳмонда ҳаракат қилди ва мағлубиятга учрамади. Улар бу баҳсларда жами 3 та дуранг ва 2 та ғалаба, 9 очкони қўлга киритди.
1-тур. ОКМК - "Андижон" 0:0
3-тур. "Сурхон" - "Андижон" 2:3
5-тур. "Локомотив" - "Андижон" 1:2
7-тур. "Нефтчи" - "Андижон" 2:2
9-тур. "Олимпик" - "Андижон" 0:0



