“Андижон”: Ким қанча ўйнади?

Narzulla Saydullayev
10 дек 2015, 16:12
Бошқа жамоалар қаторида “Андижон” футболчилари ҳам қишки таътилда хордиқ чиқаришмоқда. Қишки таътил бўлгани боис мавсум якунларини сарҳисоб қилиб ўтсак.

Жорий йилги чемпионатни андижонликлар мусобақа жадвалида 13-ўринда якунлашди. Жамоа 30 учрашувда 8 марта ғалаба қозониб, 4 бор дуранг ўйнади ва 18 ўйинда имкониятни бой берди.

Чемпионат давомида “Андижон” таркибида 27 нафар футболчи майдонга тушди. Уларнинг орасида энг кўп учрашувни Жавлон Гусейнов ўтказди. Бу ҳимоячи олий лига баҳсларида 29 марта майдонга тушди. Ана шу беллашувларда Гусейнов уч бор сариқ карточка олди. Ундан кейинги ўринларда Геннадий Мошняга, Даврон Турсунов ва Абдумалик Абдуллаев 28 та ўйинда тўп сурдилар. Иккинчи даврада таркибга қўшилган тажрибали ҳужумчи Анвар Бердиев жамоанинг энг яхши тўпурари бўлди.

У чемпионат баҳсларида 11 учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 7 бор ишғол этди. Иброҳим Отахонов эса мавсум мобайнида ҳакамлар томонидан энг кўп жазоланган футболчи бўлди. У 11 та сариқ ва битта қизил карточкани ўз ҳисобига ёзиб қўйди. Санжар Асқаралиев эса ҳакамлар томонидан 8 бор огоҳлантирилди.

Бундан ташқари Фарҳод Бекмуродов, Турсунбой Хусанов ва Фарруҳ Мирзаев бу йил олий лигада ўз дебютларини ўтказишди. 

ФутболчиАмплуа     
Туғ.санаЎйин      
Дақиқа     
Гол     
СК    
ҚК    
Гусейнов ЖавлонҲим24.06.1991292583030
Мошняга ГеннадийДар25.04.1985282520010
Турсунов ДавронҲим28.02.1987282475170
Абдуллаев АбдумаликҲуж11.05.1989281629240
Аъзамов Рустам Р.Яҳм15.12.1985261761210
Отахонов ИброҳимЯҳм21.09.19852421153111
Раҳмонов АсрорҲим21.11.1988201189041
Асқаралиев СанжарЯҳм20.01.1981191312082
Акрамов ИқболЯҳм10.10.1983181043120
Жумабоев ШукурЯҳм08.03.198918789130
Раҳмонов РасулЯҳм04.02.1987161062040
Жадигеров АсқарЯҳм05.01.198016853210
Абдуқодиров АбдулатифҲуж09.08.198716363100
Вуйович ПредрагЯҳм20.08.1983151337210
Солиев ЛочинҲуж30.03.198315615210
Васильев Темур*Яҳм05.09.1987141260120
Бобохонов Иқбол**Ҳим19.03.1989131170170
Алимов Абдуллоҳ**Яҳм11.02.199313964010
Бердиев Анвар**Ҳуж11.05.197811967720
Ҳусанов Турсунбой**Ҳим17.02.198810819030
Рамазонов УмриллоҲим18.02.199210710030
Шотурсунов Фаррух*Ҳуж11.05.19929629010
Қодиров РахимҲим25.04.19798644030
Гаффаров Сайриддин*         
Яҳм      
29.08.1990      
7344000
Бекмуродов ФарҳодЯҳм08.10.19945228110
Исабоев ЭлдорДар24.04.19892180000
Мирзаев ФаррухЯҳм12.02.1990110000

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: andijon-pfc.uz