

Албатта ушбу мусобақа жамоа учун фойдадан холи бўлмайди. Бугун “Андижон” “В” гуруҳидаги иштирокини бошлади. Илк турда жамоа олий лига вакили Муборакнинг «Машъал» жамоасига қарши баҳс олиб борди ва кичик ҳисобда ғалаба қозонди. Мазкур баҳс Фарғона давлат университетининг стадионида (аввалги номи «Спартак») бўлиб ўтди.
Эслатиб ўтамиз «В» гуруҳида «Андижон»дан ташқари «Машъал», «Қўқон-1912-1», «Цементчи-1» ва «Норин» жамоалари ўрин олган.
"Андижон" матбуот хизмати



