

Жамоа аъзолари 4 январдан клуб қароргоҳида йиғилади. Айтиш керакки, бу йил таркибда жиддий ўзгаришлар амалга оширилади. Раҳбарият ва мураббийлар штабининг режасига кўра, бу йил маҳаллий ва шу билан бирга ёшартирилган таркибни шакллантиришга қарор қилинган.
Тайёргарлик режасига кўра, андижонликлар январ ойида Янгиер шаҳридаги футбол қароргоҳида йиғин ўтказишни мақсад қилган. Таркибдаги ўзгаришлар бўйича йиғин бошланганидан сўнг хабар бериб борамиз. Дарвоқе, бош мураббий Александр Хомяковнинг 5 январ куни Россиядан Андижонга етиб келиши кутилмоқда.



