Анчелотти: "Суперкубок ҳақида ўйлаш вақти келди"

Tolibjon Qosimov
7 авг 2024, 12:05
Бугун тонгда "Реал" жамоаси "Челси" билан ўртоқлик ўйини ўтказди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Баҳсдан кейин мадридликлар бош мураббийи Карло Анчелотти фикрларини билдириб ўтди.

"Ўйин темпи менга ёқди, ҳужумкор планда жуда яхши ўйнадик. Биз жамоа яхши ишлай бошлаганини ҳис қиляпмиз. Мавсум олди йиғинни 15 июлда бошлаганлар яхши кўринмоқда.

Эртага қолганлар ҳам клуб ихтиёрига етиб келади ва биз 9 августдан "Аталанта" билан беллашувга тайёргарликни бошлаймиз. Суперкубок ҳақида ўйлаш вақти келди", - деди "Реал" устози.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: marca.com