

Ўйлашимча, якунда Винисиус ғалаба қозонади.
Карвахаль чиндан ҳам жуда яхши мавсум ўтказди. Ахир у Ла Лигада, Чемпионлар Лигасида (мусобақа финалида гол ҳам урган) ҳамда "Евро"да ғолиб бўлди.
Аммо Винисиус – яхши имижга эга иқтидорли ёш футболчи. У чемпионат ва Чемпионлар Лигасида ғалаба қозониш билан бирга, Мюнхенда дубль ва финалда ҳам гол муаллифи бўлди.
Жуд [Беллингем] ҳам ажойиб мавсум ўтказди – ЕЧЛ ва чемпионатдаги ғалабада унинг ҳам ҳиссаси улкан. У чинакамига Ла Лига мавсумининг кашфиёти ва энг яхши футболчиси бўлди.
Родри – ҳам яхши хавбек, у ўз позициясида дунёнинг энг яхшиларидан бири ва стабиллиги билан мақтана олади.



