

Учрашувнинг 64-дақиқасида "Реал" ҳимоячиси Антонио Рюдигерга тирсаги билан зарба бергани учун "Атлетико" форварди Анхель Коррея бош ҳакам Хесус Хиль Мансано томонидан қизил карточка билан жазоланди.
"Менимча, қарор адолатли бўлди", - деди "Реал" бош мураббийи Карло Анчелотти қизил карточка борасидаги саволга.



