Анчелотти: "Биз исботлай олдик"

Mirjalol Normatov
26 авг 2018, 10:26
"Наполи" бош мураббийи Карло Анчелотти А Сериянинг 2-тури доирасида "Милан" устидан қозонилган ғалабадан кейинги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Милан" ажойиб ўйин намойиш қилди. Ҳисоб 0:2 вақтида биз ўзимизга ишондик ва ғолиб бўлиш учун кураша олишимизни барчага исботлай олдик. Ажойиб ҳиссиётларга бой тун. Йигитларга раҳмат айтаман", - деди Анчелотти.

Учрашувда "Наполи" 0:2 ҳисобида ортда боратуриб, 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Football Italia