Аморим: "У мен учун ҳақиқий намуна"

Khoja
13 ноя 2025, 07:37
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Рубен Аморим Жозе Моуринью ҳақида фикр билдирди.

Турли мураббийлардан кўп нарса ўрганганман, аммо Моуринью мен учун доим намуна бўлиб келган. У нафақат португалияликлар, балки бутун дунё учун ибрат. Айниқса, фаолиятининг бошида доимо ғалаба қозониб келган.

У ҳар доим ўзининг муомаласи билан ажралиб турарди. Бу Англиядаги инсонларга жуда ёқарди. "Бенфика"да ишлаганида у билан мулоқотда бўлганмиз. Қизиғи, иккимиз ҳам доимий равишда мамлакат ва клубларни ўзгартириб турибмиз.

У мен учун ҳақиқий намуна. Баъзида хабарлашиб турамиз.

Ўхшаш янгиликлар


KhojaМуаллиф
Манба: championat.com