Аллегри: "Ўйинни футболчилар ютади, тактика эмас"

Aslanov Jasurbek
18 дек 2014, 14:45
"Ювентус" бош мураббийи Массимилиано Аллегри тактика ва футболчиларнинг маҳорати ҳақида ўз фикрини билдирди.

"Футболдан фан яратмоқчи бўлишади. Аммо бу фан эмас. Бу артистлар ўйнайдиган чиқишдир. Ўйин тактикаси, чизмалари ҳақида қанча гапирсак ҳам, учрашувни футболчилар ютади.

Агар жамоангизда Месси бўлса, сиз ўйинни 2:0 ҳисобида бошлайсиз. Бу гап Роналдугап ҳам тегишли. Агар ўйин тактика туфайли ҳал бўлса, нега унда "Реал" Бэйлни 100 млн еврога харид қилди" - дейди мураббий.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com