

Мазкур жамоалар ўртасидаги беллашув 23 октябрдан 24 октябрга ўтар кечаси “Олд Траффорд”да бўлиб ўтади.
“Олдимизда қийин беллашув турибди. Ғалабага эришсак, гуруҳдан чиқиш ҳақида бош қотирса бўлади. МЮ – ажойиб футболчиларга эга кучли жамоа. Жамоа фақат Погбадан иборат эмас. Эртага ёш, иқтидорли футболчилар – Марсьяль, Рэшфорд, Дибала ва Бернардескининг ўзаро тўқнашувига ҳам гувоҳ бўламиз. Улар дунё футболининг келажаги. Эртанги баҳс “Ювентус” учун ҳам ажойиб синов бўлади”, дея Аллегрининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Football Italia.




