

Матбуот анжуманида мутахассисга Криштиану Роналду ҳақида савол берилди.
"Криштиану "Ювентус"да уч мавсумни ўтказди. У голлар урди ва барча ишларни қойилмақом тарзда бажарди. У ажойиб футболчи, бироқ энди у ҳақида ўйламаслигимиз керак. Бизнинг таркибимизда кучли футболчилар жуда кўп", - деди Аллегри.



