Алишер Маҳмудов: “Бу йил омадсиз йил бўлди”

Narzulla Saydullayev
29 дек 2016, 17:05
Наманганнинг “Навбаҳор” клуби қишки йиғинни 20 декабрь санасида бошлаганди. Куни кеча “лочинлар” йиғиннинг биринчи қисмини якунлашди.
“Биз ҳам барча жамоалар сингари ушбу йиғинда жисмоний ҳолатимизга эътибор қаратдик. Машғулотлар кунига икки маҳалдан ўтказилди. Эрталаб юкламалар билан бўлса кечки пайт тўплар билан ишладик. Жамоада ўзгаришлар бўлди, лекин бу ҳақида бош мураббийдан сўрасанглар мақсадга мувофиқ бўларди. Ўтиш баҳсида ғалаба қозониб олий лигада қолганимизни инобатга олмаганда биз учун бу йил омадсиз йил бўлди десам муболаға бўлмайди”, - дейди “Навбаҳор” клуби футболчиси Алишер Маҳмудов.

Жаҳонгир Сотволдиев

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia