

"Dale Albo" нашри хабарига кўра, Чилининг "Коло-Коло" жамоаси Алексис Санчесни сотиб олиш вариантини кўриб чиқмоқда. 31 ёшли форвард 2006/07 йилги мавсумда мазкур клуб шарафини ҳимоя қилган эди.
Шунингдек, Санчесга даъвогарлар қаторида "Фламенго", "Ривер Плейт" ва "Атлетико Минейро" клублари ҳам бор. Чилилик футболчи айни пайтда 18 млн еврога баҳоланмоқда.



