

"Ўйинни кўрдингиз қийин кечди. Аммо мен натижадан хурсандман, жамоамиз ўзига хос характер кўрсатди. Учта учрашувдан бери бери афсуски тўп ўтказиб юборяпмиз. Биз ўйлаган мақсадимизга тўлиқ эришолмадик лекин барибир ғалаба қозондик.
Кучли шамол ҳам бугунги баҳсга ўз таъсирини кўрсатди. Тўғрисини айтсам мен натижадан чиндан ҳам қониқдим. Шогирдларимга миннатдорчилигимни билдириб қоламан. Кейинги баҳсларда ҳам ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз албатта", - дейди Александр Хомяков.




