Александр Хомяков: "Рақиб камчиликда қолгани бизга хотиржамлик тақдим этди"

Narzulla Saydullayev
14 май 2018, 21:37
ПРО-Лиганинг 9-туридан ўрин олган "Машъал" - "Орол" (3:0) ўйинидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманида “газчилар” бош мураббийи Александр Хомяков ўз фикирларини билдирди.

"Баҳс жуда қизиқарли бўлди деб ўйлайман. Шогирдларимнинг бугунги кўрсатган ўйинларидан мамнунман. Биз тезкор гол киритдик ва ўйлаган режамизни амалга оширдик. Рақибларнинг майдонда бир киши кам бўлиб қолиши бизга хотиржам ўйин кўрсатишга замин яратди. Бугунги ғалабани ҳар қандай об-ҳавода ҳам, сафардаги ўйинларда ҳам бирдек қўллаб-қувватлаб турган мухлисларимизга бағишлаймиз", - дейди Хомяков.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: "Машъал" матбуот хизмати

Сўнгги янгиликлар

Барча ›