"Ал Айн" бош мураббийи: "Ҳақли равишда ғалаба қозондик"

Xayrulla Xoliqov
29 янв 2020, 13:11
Кеча бўлиб ўтган "Ал Айн" - "Бунёдкор" (1:0) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи ОФК сайтига интервью берди.

Маълумки, Осиё чемпионлар лигасининг ҳал қилувчи плей-офф босқичида "Бунёдкор" сафарда "Ал Айн" меҳмони бўлиб, кичик ҳисобда мағлубиятга учради. Натижада амирлик футболчилари ОЧЛ гуруҳ ўйинларига йўл олишди. 

Ўйиндан кейин мезбон жамоа бош мураббийи Педро Эмануэль шундай деди: 

- "Биз баҳсни жуда яхши ўтказдик, футболчилар бутун ўйин давомида эҳтиёткорликни йўқотишмади. Биринчи бўлимдаёқ гол уришга ҳаракат қилдик, бироқ вазиятлардан фойдалана олмадик. Иккинчи бўлимда эса омадимиз келди. Ҳақли равишда ғалаба қозондик". 

- "Ўйлайманки, Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ баҳсларида бизни янада кўпроқ мухлислар қўллаб-қувватлашади. Энди биринчи қадамни ташладик, саёҳатнинг охири яхши якун топади деб умид қиламиз".

Ўхшаш янгиликлар


Xayrulla Xoliqov Муаллиф
Манба: the-afc.com