

Аргентиналик ҳужумчи ушбу баҳсда дублга эришди.
"Оғир ўйин бўлди, лекин ютишимиз кераклигини билардик. Бахтиёрман, чунки майдон яхши ҳолатда эмасди, аммо ғалаба қозонганимиздан хурсандмиз.
400-голи ҳақида: Вау, мен бу ҳақда билмасдим. Ушбу голларнинг ҳаммаси муҳим. Уларнинг орасида севимли голим деб бирортасини айта олмайман. Голлар – ҳар доим муҳим, улар ғалаба қозониш учун керак бўлади", - дейди Агуэро.

Агуэро 400 та голидан 235тасини "Манчестер Сити" таркибида киритди.



