Агентнинг сўзларига кўра, ПСЖ Неймарга меҳмонхоналар тармоғини ваъда қилган

Aslanov Jasurbek
14 сен 2016, 14:16
"Барселона" ҳужумчиси Неймарнинг агенти Вагнер Рибейронинг сўзларига кўра, ПСЖ ўтган мавсум якунидан сўнг бразилияликка ҳайратланарли таклиф юборган.

"Биз ПСЖ президенти Носир Ал-Ҳелайфи билан икки соат суҳбатлашдик. Ал-Ҳелайфи Неймарга ПСЖда солиқ идораларига боғлиқ ҳеч қандай муаммо бўлмаслигини ва у жаҳонда биринчи рақам бўлишини айтди. Неймар бунга "Барселона"да эриша олмаяпти. Мен мижозимга парижликлар ҳайратланарли шартнома таклиф қилаётганини ва у жаҳоннинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланиши мумкинлигини айтдим. У ПСЖга ўтишини истагандим, аммо Неймар "Барселона"да қолди" - дейди Рибейро.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: ESPN

Сўнгги янгиликлар

Барча ›