
Мильяччонинг сўзларига кўра, уларнинг бири "Рома". Эслатиб ўтамиз, 30 ёшли Насри сўнгги мавсумни "Севилья"да ўтказди.
"Футболчи аввалгидек "Манчестер Сити"га тегишли, биз эса ҳозирча таклифларни кўриб чиқмоқдамиз. У Хитойга кўчиб ўтиши ҳам мумкин. Италияга тўхталадиган бўлсак, у ерда Самир хизматларига қизиқаётган икки клуб бор. Улар топ-даражадаги жамоалар.
Мончи уни "Севилья" учун харид қилмоқчи эди, у Насир имкониятларини билади. "Рома" даражасидаги жамоа ва шаҳар Самирга қизиқ бўлса керак. Аммо биз "Рома"нинг лойиҳасини кўриб чиқиш ниятидамиз" - дейди агент.
Насри сўнгги мавсум ЛаЛиганинг 23 та учрашувида 2 та гол урди ва 3 та голли пас берди.